ИИВ Малака ошириш институтида халқаро ҳамкорлик доирасида янги амалий лойиҳа ишлари амалга оширилмоқда
2026-02-12 10:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа доирасида навбатдаги амалий ишлар бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ Корея миллий полиция агентлигининг тегишли мутахассислари ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Учрашувда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник О.Т.Ахмедов, вазирликнинг тегишли мутахассислари ва институт раҳбарияти иштирок этди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувда лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш, юқори аниқликдаги симуляция ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган ихтисослаштирилган маълумотлар, техник тадқиқотлар, ўқув-машғулотлари ва мавжуд дастурларнинг самарадорлигини ошириш, IT тизимини жорий этишга бўлган эҳтиёжлар юзасидан фикрлар алмашилди ва муҳокама этилди.
Томонлар режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солиниши, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
ИИВ Малака ошириш институти





