Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманлари маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-02-11 10:50:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Андижон шаҳрининг Соғлом авлод ҳамда Олтинкўл туманининг Марказ маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январь куни қабул қилинган ПҚ–1 ва ПҚ–2-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, «Чилонзор тажрибаси» асосида жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар яқиндан ўрганилди.
Мазкур йўналишда «маҳалла еттилиги» фаолияти, ишлаб чиқилган йўл хариталари асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларнинг амалий натижалари танқидий таҳлил қилинди.
Муҳокамалар жараёнида, айниқса, ижтимоий-маиший низолар мавжуд оилалар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ғайриижтимоий хулқ-атворга эга шахслар билан манзилли профилактик тадбирларни кучайтириш зарурлиги таъкидланиб, ушбу йўналишлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, «Чилонзор тажрибаси» доирасида хавфсиз муҳитни шакллантириш, маҳаллаларни рақамлаштириш, жамоат хавфсизлигини замонавий ахборот технологиялари ва рақамли ечимлар асосида таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича ўрганилиб, бу борада ишларни янада кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати







