Жамоат хавфсизлиги йўлида авлодлар мулоқоти: Тошкент туманида “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди
2026-02-10 15:00:00 / Янгиликлар

Тошкент туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинч ва барқарор муҳитни шакллантиришга бағишланган “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбир авлодлар ўртасидаги узвийлик, ҳаётий тажриба ва фуқаролик масъулиятини бир майдонга жам этган муҳим мулоқотга айланди.
Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи маслаҳатчиси, генерал-майор Сайфулла Асадов, истеъфодаги генерал-майор, меҳнат фахрийси Аҳмаджон Усмонов, меҳнат фахрийси, полковник Хамиджон Мирзарахимов, Тошкент вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Абдусамад Носиров ҳамда Тошкент тумани ҳокими Сардорбек Эргашев бошчилик қилдилар.
Шунингдек, тадбирда Тошкент тумани ИИБ бошлиғи, подполковник А. Муллажанов, туман прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи М. Шукруллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи С. Абдувалиев, умумтаълим мактаблари директорлари, “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларнинг еттилик вакиллари, ёшлар ҳамда профилактика инспекторлари қатнашдилар.
Учрашув давомида жамоат хавфсизлигини таъминлашда оила, маҳалла ва жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтириш, профилактик тадбирларни тизимли йўлга қўйиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва маънавий-ахлоқий тарбияни юксалтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Катта авлоднинг ҳаётий сабоқлари, ўрта авлоднинг амалий тажрибаси ва ёшларнинг фаол позицияси бир нуқтада туташди. Бу эса хавфсиз жамият фақат қонун билан эмас, балки ҳамжиҳатлик, бефарқ бўлмаслик ва умумий масъулият билан барпо этилишини яна бир бор кўрсатди.
Тадбир якунида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги фаоллиги ва фидойилиги учун 10 нафарга яқин профилактика инспекторлари ва Тошкент тумани ИИБ бошлиғи эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирландилар
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати









