Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал майор Азизбек Икромов Қувасой шаҳрида сайёр қабул ўтказди
2024-06-03 10:30:00 / Янгиликлар

Шаҳардаги 1-сонли Мусиқа мактабида ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида 20 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар қабул қилиниб, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Кўриб чиқиш учун муддат талаб этилган 11 та мурожаат ижроси назоратга олиниб масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати



