Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди
2026-02-10 11:25:00 / Янгиликлар

Сессияда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов вилоятдаги криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Сессия иштирокчилари 2025 йил мобайнида кўрилган чора-тадбирлар ҳамда бу соҳадаги долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказилган танқидий селектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, жумладан, уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Самарқанд вилоятини жиноят ва ҳуқуқбузарликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида тизимда амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Муҳокамалар якунида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати






