Нукус шаҳрида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди: ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари таҳлил қилинди
2026-02-10 11:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 ва ПҚ-2 қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Нукус шаҳридаги маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди.
Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков Нукус шаҳри ҳудудида жойлашган “Чимбой чойхона“, “Ҳаво йўли“, “Айдин йўл“, “Оқ орол“, “Дўстлик гузари“ МФЙда бўлиб, маҳалла еттилиги томонидан ҳудудларда муқаддам судланган, жазо муддатини ўтаб келган ва пробация ҳисобида турувчи фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларни ҳаётга мослаштириш йўналишида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ишлар ҳам диққат марказида бўлди. Бундан ташқари, вазир маҳалла еттилиги билан учрашувда маҳаллаларда яшовчи ёлғиз яшовчи, руҳий касаллиги бор фуқаролар, шунингдек, жиноят содир этишга мойил шахслар билан ҳамкорликда қилинаётган ишларни ҳам таҳлил қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









