Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида бошқарма раҳбарияти томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-02-09 09:00:00 / Янгиликлар

Қабул давомида фуқароларнинг жами 34 та турли йўналишдаги мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. Ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, масалалар юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтириш ва зарур тавсиялар берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилиб, ижро муддати белгиланди ҳамда бажарилиши қатъий назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





