Навоийда фуқаролар мурожаатларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
2026-02-09 09:00:00 / Янгиликлар

Юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар самараси ўлароқ, раҳбар ходимларнинг халқ билан учрашуви уларнинг муаммоларини тез ва сифатли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу галги қабулида турли ёшдаги фуқаролар, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашиб, ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаатларини йўллади.
Баъзи мурожаатлар маиший низолар ёки ҳуқуқий тушунмовчиликларга тааллуқли бўлса, баъзилари кенг қамровли ижтимоий муаммоларга бориб тақалади.
Аммо энг муҳими ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади.
Тегишли масъулларга вазифалар юклатилди, Айрим масалалар қабул давомида ижобий ҳал этилди.
Эслатиб ўтамиз, раҳбарнинг бу каби қабуллари ҳафтанинг ҳар якшанба кунида ўтказилади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати




