Ховос туманида жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўрганишлар ўтказилди
2026-02-08 16:20:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят прокурори жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда ҳуқуқий тартиб-интизомни мустаҳкамлаш мақсадида Ховос туманининг «Дўстлик» ва «Истиқлол» маҳаллаларига ташриф буюришди.
Ташриф давомида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят прокурори Ховос туманининг «Дўстлик» ва «Истиқлол» маҳаллаларида фаолият юритаётган маҳалла еттиликлари иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ҳамда аҳоли билан ишлаш борасида олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, ташриф доирасида тумандаги 9-сон умумтаълим мактабига ҳам борилиб, таълим муассасасидаги тартиб-интизом, ўқувчилар давомати, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ишлар ҳамда мактаб ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Текширув ва ўрганишлар якунида масъул раҳбарларга аниқ тавсия ва топшириқлар берилди, шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








