Наманган вилоятида «U-19 Ўзбекистон чемпионати»нинг финал босқичи бўлиб ўтди
2026-02-08 15:55:00 / Янгиликлар

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда волейбол спорт турини оммалаштириш мақсадида Наманган вилоятида «U-19 Ўзбекистон чемпионати»нинг финал босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 1–7 февраль кунлари Наманган давлат техника университети спорт мажмуасида волейбол бўйича 2008–2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида U-19 тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан сараланган терма жамоалар иштирок этиб, ўзаро кескин ва муросасиз беллашувлар олиб бордилар. Учрашувлар давомида ёш спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва жамоавий уйғунлиги юқори даражада намоён бўлди.
Якунларга кўра,
1-ўринни Наманган вилояти терма жамоаси,
2-ўринни Андижон вилояти терма жамоаси,
3-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари эгалладилар.
Ғолиб ва совриндор терма жамоалар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу чемпионат ёшлар ўртасида волейбол спорт турини янада ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









