Тахиатош туманида оғир оқибатли жиноятлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-02-08 13:20:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида Тахиатош туманида содир этилган оғир оқибатли жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда маҳалла еттилиги, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш давомида ҳудудда жиноятчилик ҳолати, айниқса оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, масъул раҳбар ва соҳавий хизматлар томонидан амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Келгусида бундай жиноятларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









