Наманган вилояти ҳокимлигида яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
2026-02-08 11:25:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раислигида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, соҳага дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан вилоят ҳудудидаги жиноятчилик ҳолати, амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан маълумот берилди.
Вилоят раҳбари томонидан амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, жиноятчиликни олдини олиш, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорларини ижросини таъминлаш, хусусан, бозорлар фаолиятини тартибга солиш, жараёнларни рақамлаштириш, савдо объектлари ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларида назорат-касса машиналаридан фойдаланишни қатъий назорат қилиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги бошқа устувор вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





