Наманган вилояти ИИБда Қўриқлаш, Пробация ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларининг келгусидаги устувор чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди
2026-02-08 07:30:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида Қўриқлаш, Пробация ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларининг келгусида амалга оширилиши режалаштирилган устувор чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.
Мазкур тадбирда соҳавий хизматлар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этиб, ҳар бир йўналиш бўйича келгусидаги вазифалар ва режалаштирилган амалий ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Тақдимот давомида тизим фаолиятига илғор ва самарали тажрибаларни жорий этиш, хизмат жараёнларини рақамлаштириш, иш самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифлар юзасидан масъул раҳбарларга чора-тадбирларни янада такомиллаштириш ҳамда амалий натижани ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



