Яккасарой туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-02-07 18:40:00 / Янгиликлар

Яккасарой туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар жойига чиқиб ўрганилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев, туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман суди раиси Алишер Жалилов, туман прокурори Бекзод Шамшйиэв, туман ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов ҳамда масъул раҳбарлар иштирок этди.
Ишчи гуруҳ тумандаги «NEXT MALL» савдо мажмуасида бўлиб, аҳоли ва меҳмонлар учун яратилган хавфсиз муҳит, жамоат тартибини сақлаш чоралари ҳамда замонавий назорат тизимлари фаолияти билан танишди.
Шунингдек, масъуллар томонидан видеокузатув камералари, навбатчилик бўлими фаолияти ва профилактика механизмларининг амалий самарадорлиги алоҳида ўрганилди.
Ўрганиш якунида фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда замонавий криминологик ёндашувларни амалиётга кенг жорий этиш юзасидан аниқ ва манзилли ёндашувлар берилди.
Таъкидланганидек, замонавий инфратузилма, илмий асосланган криминологик ёндашув ва кучли профилактика тизими — тинч ва хавфсиз ҳаётнинг муҳим кафолатидир.






