Самарқанд вилоятидаги “Имом ал-Бухорий” мажмуасида интеллектуал видеокузатув тизими ишга туширилди
2026-02-07 18:15:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилоятидаги “Имом ал-Бухорий” мажмуасида ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий интеллектуал видеокузатув тизими жорий этилди.
ИИВ “Хавфсиз шаҳар” маркази, “Ўзбектелеком” АК ҳамда пудратчи ташкилотлар иштирокида ҳудуд тўлиқ ўрганилиб, лойиҳа-чизмалари ишлаб чиқилди ва келишилди. Мажмуа ва унинг ҳудудига жами 352 та камера ўрнатилди.
Ўрнатилган камералар Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор бошқарув маркази ва “Хавфсиз шаҳар” платформасига интеграция қилинди.
Ушбу чора-тадбирлар мажмуада жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, тартибни таъминлаш ҳамда ташриф буюрувчилар учун қулай ва осойишта муҳит яратишга хизмат қилмоқда.
«Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази


