ИИВ Тезкор- қидирув департаменти ходимлари томонидан ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш ҳолати аниқланди
2024-05-31 17:50:00 / Янгиликлар
Жорий йил 18 апрель куни, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.
У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси, лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.