Жиззах шаҳрида тунги хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишлар янги босқичга чиқмоқда
2026-02-06 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳарнинг “қизил тоифа”га киритилган маҳаллаларида тунги хизмат, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.
Мазкур жараёнда Сайилжойи, Заргарлик, Тошлоқ, Бобур ва Улуғбек маҳаллаларида уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда “пойтахт намунаси”ни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддиларга ижтимоий профилактикани кучайтириш, манзилли назоратни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида ҳушёрликни ошириш ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан шаҳарнинг “қизил тоифа”га киритилган маҳаллаларида тунги хизмат, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.
Мазкур жараёнда Сайилжойи, Заргарлик, Тошлоқ, Бобур ва Улуғбек маҳаллаларида уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда “пойтахт намунаси”ни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддиларга ижтимоий профилактикани кучайтириш, манзилли назоратни йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида ҳушёрликни ошириш ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









