Чилонзор тажрибаси асосида Навоийда хавфсиз муҳит шакллантирилмоқда
2026-02-05 11:50:00 / Янгиликлар

Навоий вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «пойтахт намунаси»ни жорий этиш, шунингдек, Чилонзор тумани тажрибасини татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижроси доирасида шаҳар маҳаллаларига масъул раҳбар ва ходимлар бириктирилиб, Маҳаллалар уюшмаси ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи тезкор штаб ташкил этилди.
Шу муносабат билан ДХХ, маҳаллий ҳокимият, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида маҳаллалар ва жамоат жойларида криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар билан манзилли ишлаш, ижтимоий профилактикани кучайтириш, оилавий низолар, ёшлар ва хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларни барвақт ҳал этиш, шунингдек, кибер, уюшган ва гиёҳвандликка оид жиноятларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Президентнинг ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳри «Кимёгар» маҳалласида ўрганишлар ўтказилиб, маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан мулоқот, мурожаатларга тезкор муносабат билдириш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар таҳлил қилинди. Белгиланган вазифалар ижроси қатъий назоратга олиниши таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати







