Тошкент вилоятида ИИББ раҳбариятининг фуқаролар учун шахсий қабуллари давом этмоқда
2026-02-03 09:40:00 / Янгиликлар

Вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарияти томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларни самарали ҳал этиш мақсадида ҳар ҳафталик шахсий қабуллар тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Хусусан, кеча Тошкент вилояти ИИББ биносида аҳоли билан очиқ мулоқот шаклида навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди. Унда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Абдувосит Абдуразаков ва соҳавий ўринбосарлари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, вилоятнинг туман ва шаҳарларида ҳам ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан фуқаролар қабуллари ўтказилиб, ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатлар жойида ўрганилди.
Қабул давомида мурожаатларнинг катта қисми ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар юзасидан эса масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









