Навоий вилояти ИИБнинг ёш ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди
2024-05-29 11:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органлари ходимлари жисмонан бақувват бўлишлари баробарида маънан етук, руҳан соғлом бўлишлари ҳам талаб этилади. Улар орасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида соҳа ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда ёш ходимлар ўзлари мутолаа қилган бадиий асарларидан тузилган ҳамда турли мантиқий саволларга тезкорлик билан жавоб бериб билимларини намойиш этишди.
Қизғин ва муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра 3-ўрин вилоят ИИБ жамоасига, 2-ўрин Қизилтепа тумани ИИБ жамоасига насиб этган бўлса, фахрли 1-ўринни Хатирчи тумани ИИБ жамоаси қўлга киритди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати








