Сурхондарё вилояти ИИБда Президент топшириқлари ижроси ва 2025 йил хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
2026-02-02 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 27 январь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ҳамда 2025-йил давомида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Тимур Исмаилов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат ҳамда шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари иштирокида 2025 йилдаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда вазирлик Академияси профессор ўқитувчилари иштирокида ташкил этилаётган ўқув-амалий машғулотлари давомида ходимларнинг билим савиясини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек Президентимиз томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича ўтказилган танқидий селектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича “пойтахт намунаси”ни Сурхондарё вилоятида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, вилоятдаги криминоген вазият ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбарининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қарорининг мазмун-моҳияти, ижросини таъминлашда еттилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлиги.
Бундан ташқари фуқаролар мурожаатларини тез ва сифатли ҳал этиш, хизмат интизоми ҳамда қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Хусусан, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимларни (тезкор қидирув, профилактика хизматлари, терговчи ва суриштирувчилар) ўқитиш, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида Тергов департаменти масъуллари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилган ўқув-семинарлари бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Бу каби семинарлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда Самарқанд ва Андижон вилоятларида ташкил этилди.
Шунингдек, барча ҳудудларда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ушбу соҳа вакилларини онлайн равишда ўқитиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









