Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди
2026-01-31 09:30:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров томонидан Сирдарё туманидаги Адолат маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, айрим масалалар юзасидан тезкор ечимлар белгиланди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олинди.
Бундай сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда ички ишлар органларига бўлган ишончни оширишга хизмат қилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






