Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди
2026-01-31 10:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан Сирдарё туманининг «Адолат» маҳалласига ташрифи давомида ҳудудда истиқомат қилувчи алоҳида тоифадаги шахслар билан уйма уй юриш орқали учрашув ташкил этилди.
Профилактик тадбир доирасида алоҳида тоифадаги шахслар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, такрорий ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, ижтимоий мослашувни таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари, жавобгарлик чораларининг муқаррарлиги, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, оилавий муҳит, меҳнат билан бандлик, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш ҳамда салбий иллатлардан йироқ бўлиш бўйича тавсиялар берилди.
Суҳбат жараёнида иштирокчиларнинг мурожаат ва муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан туман прокурори, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди.
Мазкур профилактик суҳбатлар ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини кучайтириш ҳамда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга хизмат қилади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





