Сурхондарё вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди
2026-01-31 09:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 27 январь куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлари ҳамда ПҚ-1-сон ва ПҚ-2-сонли Қарорлари ижроси юзасидан, Жарқўрғон туманида “Чилонзор тажрибаси” яратилиб ижрога қаратилди.
Президентимиз раислигида жорий йил давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан тўғри таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жарқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, вилоят прокурори Бахтиёр Бабаджонов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов, Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Рустам Джабборов шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вилоят, шаҳар ва туман бўлинмалари раҳбар ва масъуллари иштирокида, “Чилонзор тажрибаси” бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, шунингдек, илғор тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида Дўстлик маҳалласида семинар ўтказилди.
Шунингдек, ҳудудларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, яширин иқтисодиёт ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича аниқ натижаларга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









