Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2025 йилдаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
2026-01-31 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов ҳамда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Тохир Арипов ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2025 йилдаги хизмат фаолияти якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди
Йиғилишда, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда вазирлик Академияси профессор ўқитувчилари иштирокида ташкил этилаётган ўқув-амалий машғулотлари давомида ходимларнинг билим савиясини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича ўтказилган танқидий селектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича “пойтахт намунаси”ни Самарқанд вилоятида жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Бошқарманинг соҳавий хизматлари ва қуйи тизимлари томонидан 2025 йил мобайнида амалга оширилган чора-тадбирлар, эришилган натижалар ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати






