Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган яна бир жиноятчи Грузиядан экстрадиция қилинди
2026-01-31 09:00:00 / Янгиликлар

Фаол халқаро ҳамкорлик натижасида Интерпол каналлари орқали Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмида назарда тутилган номусга тегиш жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирувдаги шахс Грузия ҳудудида бўлган ва халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.
Экстрадиция Ўзбекистон ва Грузия Интерпол ММБ ходимларининг мувофиқлаштирилган ўзаро ҳамкорлиги ва қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида амалга оширилди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу экстрадиция сўнгги икки ой ичида Грузия томонидан қидирувдаги Ўзбекистон фуқароларининг учинчи бор топшириши бўлиб, бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг икки томонлама ҳамкорлиги юқори самарадорлигидан далолат беради.
Экстрадиция қилинган шахс Ўзбекистон Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиниб, кейинги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига топширилди.
