Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
2026-01-29 09:00:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБда ўтказилган навбатдаги йиғилишда вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, мазкур йўналишда ишларни янада жадаллаштириш, 2025 йил давомида бажарилган вазифалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Тадбир давомида вилоят ҳудудларида фаолият олиб бораётган “Қайтарув гуруҳлари” томонидан ташкил этилаётган илмий-маърифий суҳбатлар ва тушунтириш ишларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Ушбу ишлар натижасида аҳоли орасида радикал ғояларга қарши иммунитет шаклланиб, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан хайрихоҳлик ва ишонч мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди.
Йиғилиш якунида адашган шахсларни тўғри йўлга қайтариш, “жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида тизимли ишларни давом эттириш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






