Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида 2026 йил учун режалаштирилаётган устувор вазифалар муҳокама қилинди
2026-01-29 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида янги йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ва лойиҳалар муҳокамаси, шунингдек, ўтган даврда бажарилган ишлар ва фаолият натижадорлиги юзасидан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда институт раҳбарияти ва ходимлари иштирок этиб, криминологик тадқиқотларни янада ривожлантириш, илмий-амалий лойиҳаларни кенгайтириш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, янги йилда амалга оширилиши режалаштирилган илмий изланишлар, таҳлилий ҳисоботлар, маърифий лойиҳалар ҳамда халқаро ва маҳаллий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, ўтган йил давомида институт томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилинди. Фаолияти давомида юқори кўрсаткичларга эришган, илмий ва ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган ходимлар тақдирланди.
Йиғилиш якунида келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олиниб, криминологик тадқиқотлар орқали жамиятда хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган аниқ мақсадлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти







