«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди
2024-05-25 14:35:00 / Янгиликлар

Бунда:
– Адлия вазирлиги томонидан давлат органларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланади ҳамда уларнинг энг қуйи бўғинигача Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали юборилади;
– давлат органларининг ҳуқуқий ахборотни етказишга оид фаолияти рақамлаштирилади ва ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усуллари кенг татбиқ этилади;
– давлат органларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
– давлат органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
– давлат органлари ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича таклифларини Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали Адлия вазирлигига киритади.
