Тошкент вилоятида ички ишлар органлари раҳбариятининг аҳоли билан шахсий қабуллари ташкил этилмоқда
2026-01-27 09:00:00 / Янгиликлар

Хабар қилганимиздек, ҳар ҳафта вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарияти томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишга қаратилган шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, кеча Тошкент вилояти ИИББ биносида аҳолининг очиқ мулоқот тарзидаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Унда фуқаролар мурожаатлари вилоят ИИББ бошлиғи соҳалар бўйича ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, туман ва шаҳарларда ҳам ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан қабул ўтказилиб, фуқароларнинг ИИО фаолиятига оид мурожаатлари ўрганилди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёнидаёқ ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Мазкур қабуллар аҳолининг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









