Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан фуқароларнинг навбатдаги қабули ўтказилди
2026-01-26 10:45:00 / Янгиликлар

Фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларни эшитиш, ҳал қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида бугун Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан бугун қабуллар ўтказилди.
Қабул давомида 72 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Улардан 21 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 51 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларига алоҳида вазифалар юклатилиб, назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати









