Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги қабул ўтказилди
2026-01-26 10:05:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Фаррух Хайдаров томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, фуқаролар билан бевосита очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, уларни қонуний асосда ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий раҳбар ва мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.
Таъкидлаш жоизки, Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли билан очиқ мулоқотлар, сайёр ва шахсий қабуллар мунтазам равишда ташкил этилиб, фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






