ИИВ Академиясида миллий семинар ўтказилди
2026-01-24 16:50:00 / Янгиликлар

21-22 январь кунлари ИИВ академиясида террорчилик мақсадларида янги технологиялардан фойдаланишга қарши курашишга қаратилган миллий семинар ўтказилди.
БМТ Аксилтеррор бошқармаси (УНОCТ) томонидан ташкил қилинган тадбирда халқаро экспертлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Миллий семинарда терроризм хавфининг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг террорчилик мақсадларида қўлланилаётган янги технологиялардан хабардорлигини ошириш, мазкур йўналишда халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини ривожлантириш, миллий ёндашувларни ишлаб чиқиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида фикр алмашилди.
Хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан долзарб таклиф ва тавсиялар билдирилган тадбир якунида иштирокчиларга сертификат топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати






