Тошкент вилоятида раҳбар ва ёшлар ўртасида навбатдаги самимий ва очиқ мулоқот ўтказилди
2026-01-24 16:05:00 / Янгиликлар

Юртимизда ёшлар билан ишлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади ва бу йўналиш йилдан йилга изчил такомиллашиб, ёшларнинг муаммо ва эҳтиёжларига мос ҳолда янги босқичга кўтарилмоқда.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш ва ташаббусларини рўёбга чиқариш бугун раҳбарлар фаолиятининг устувор вазифасига айланган. Давоми
Мазкур ёндашув доирасида бугун Юқори Чирчиқ туманида ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи А.Аҳмедов, вилоят прокурори А.Мирзаев, вилоят ИИББ бошлиғи А.Абдураззаков, Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов, шунингдек, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Н.Хожиев ёшлар билан учрашиб, уларни қизиқтираётган масалалар бўйича очиқ мулоқот ўтказдилар.
Тадбир доирасида ишсиз ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди, шунингдек, ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатларини бевосита вилоят масъулларига етказиш имкониятига эга бўлдилар.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









