Фарғона вилояти ИИБда 2025 йил якунларига бағишланган таҳлилий сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
2026-01-24 15:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник С.Нишанбаев ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор А.Икрамов раислигида ўтказилган йиғилишда вилоятда жиноятчиликни жиловлаш, тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, ППХ ва ЙПХ отряд командирлари, шаҳар-туман студияларидан ҳудудий тузилма масъуллари иштирок этди.
Муҳокама жараёнларида жиноят қидирув, жамоат тартибини сақлаш ва пробация соҳалари, аёллар ва оила-турмуш доирасидаги жиноятлар таҳлилига эътибор қаратилди.
Амалга оширилган ишлар ва йил давомида йўл қўйилган камчиликлар шаҳар-туманлар кесимида таҳлил қилинди.
Хизмат сифатини янада ошириш кераклиги қайд этилди. Устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





