Самарқанд вилояти ИИБда «Раҳбар ва ёш ходимлар» учрашуви бўлиб ўтди
2026-01-24 12:50:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида Бошқарма бошлиғи, генерал майор Тохир Ариповнинг ёш ходимлар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Бошқарма бошлиғи тизимда ёш ходимларга қаратилаётган эътибор ҳамда улар учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, амалиётда учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида урғу берилди.
Очиқ мулоқот жараёнида ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш, шунингдек, хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ташаббус ва таклифларини билдириш имконига эга бўлдилар.
Билдирилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Учрашув якунида хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимлар муносиб тақдирландилар.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати









