Сурхондарё вилояти Шерабод туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги ишлар ўрганилди
2026-01-22 14:10:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳудудларда криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларига ташрифи давомида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг кибержиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, ишлаб чиқилган йўл хариталар ижроси ўрганилди.
Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ўрганиш давомида аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш учун туман ҳамда вилоят ИИБдан бириктирилган масъулларга маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








