Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Фарғона шаҳрида маҳаллалар еттилиги фаолияти ўрганилди
2026-01-21 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғона шаҳридаги “оғир” тоифадаги маҳаллалар еттилиги фаолиятини жойида ўрганди.
Ўрганиш жараёнларида Президентимизнинг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарорларида белгиланган вазифаларга эътибор қаратилди.
Маҳалла еттилиги фаолияти, рақамлаштириш, ижтимоий профилактика, тоифадаги шахслар билан ишлаш бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
“Хонадонбай”, “фуқаробай” иш олиб бориш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга эътибор қаратиш, “Мени инспекторим” мобил иловадан фойдаланиш ва тарғибот ишларини олиб бориш кераклиги қайд этилди.
Аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот олиб борилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






