Андижон вилоятида Ички ишлар органларининг Пробация бўлинмалари фаолияти ўрганилмоқда
2026-01-20 13:50:00 / Янгиликлар

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида пробация бўлинмалари фаолиятини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ўрганишлар доирасида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Шаҳрихон, Бўстон ва Улуғнор туманлари ички ишлар бўлимлари Жамоат хавфсизлиги хизмати таркибидаги пробация гуруҳларининг хизмат фаолияти яқиндан таҳлил қилинди. Жумладан, пробация хизмати фаолиятини ташкил этиш, белгиланган вазифаларнинг ижроси, хизмат ҳужжатларини юритиш ҳамда ҳисобот ишларининг ҳолати ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, пробация хизматига доир сўнгги йилларда қабул қилинаётган фармонлар, қарорлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ходимлар томонидан қай даражада ўзлаштирилгани, уларни амалий фаолиятга татбиқ этиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, соҳага жорий этилаётган замонавий рақамли технологиялар ва ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш даражаси ҳам ўрганилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, масъул раҳбарлар ва ходимларга амалий кўрсатмалар берилмоқда.
Айни пайтда Андижон вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам мазкур йўналишдаги ўрганиш ишлари изчил равишда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






