АҚШ давлат котибининг фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея хонимнинг чки ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан учрашуви бўлиб ўтди
2024-05-22 18:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикасига ташрифи жараёнида АҚШ давлат котибининг фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея хонимнинг Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан учрашуви бўлиб ўтди
Тадбир жараёнида иштирокчилар икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари, хусусан, Ўзбекистон ва АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, инсон ҳуқуқлари, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан кибержиноятлар, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва одам савдосига қарши курашиш йўналишларида ижобий тажриба алмашиш каби икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилдилар.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда соҳага оид масалаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси