Наманган вилояти ҳудудларида содир этилган жиноятлар кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиниб, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорлари юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди
2026-01-20 11:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 январдаги «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит, манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакилларига етказиш, шунингдек, ҳудудларда содир этилган ўта оғир турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини чуқур таҳлил қилиш мақсадида бошқарма раҳбарияти томонидан тизимли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бошқарма раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чуст ва Косонсой туманларида бўлиб, туман ҳокимлари иштирокида қарор билан белгиланган криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифадаги маҳаллалар, шунингдек, ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилган Чуст туманидаги «Қоракапа» ва Косонсой туманидаги «Боғкўча» маҳаллаларининг еттилиги аъзолари, ушбу ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида кенгайтирилган муҳокама йиғилишлари ўтказилди.
Муҳокамалар давомида мазкур қарорлар ижроси ва унда белгиланган устувор вазифалар юзасидан тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, ўта оғир турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла еттилиги аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтирган ҳолда тизимли профилактик тадбирларни ташкил этиш бўйича масъул ходимларга тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






