ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жазо муддатини ўташ жойини пул эвазига ўзгартириб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
2024-05-22 13:00:00 / Янгиликлар
ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Вазирлик Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
1976 йилда туғилган муқаддам судланган икки нафар шахс Бука туманидаги 43-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган таниши орқали ушбу манзил колониясидаги яна бир маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқ шаҳридаги манзил колонияларидан бирига ўтказиб бериш ва эвазига 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига тартибида ушланди.
ИИВ Тезкор қидирув департаменти