Андижон вилоятида Президент қарорлари мазмун-моҳиятини ўтказишга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этилди
2026-01-19 23:50:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 17 январь куни Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 2026 йил 5 январда қабул қилинган «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1-сон ҳамда «2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2-сон қарорларининг мазмун-моҳиятини ички ишлар органлари ходимларига етказишга қаратилган ўқув семинарлари ўтказилди.
Мазкур семинарларда Андижон вилоятининг барча шаҳар-туман ички ишлар органлари ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди. Уларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш, хизмат фаолиятида Президент қарорларида белгиланган вазифаларни тўлиқ ва сифатли амалга оширишга қаратилган тушунчалар берилди.
Хусусан, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда манзилли ишлаш тизимини жорий этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар атрофлича ёритилди.
Шунингдек, 2026 йилнинг «Ички ишлар органларида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Барча шаҳар ва туман ички ишлар органлари ходимлари, жумладан профилактика инспекторларининг кибержиноятларга қарши курашиш соҳасидаги билим, кўникма ва малакасини ошириш мақсадида қўшимча семинар машғулотлари ташкил этилди.
Хусусан, банк карталари билан боғлиқ ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларининг олдини олиш мақсадида «Telegram» мессенджери орқали тарқатилаётган «.apk» вирусли ҳаволаларни аниқлаш ва ўчиришга хизмат қилувчи «@cйбершиэлдуз_бот» ботинини ҳар бир маҳаллада, «фуқаробай» тарзда ўрнатиш чораларини кўриш зарурлиги таъкидланди.
Ўтказилган ўқув семинарлари ички ишлар органлари ходимларининг замонавий таҳдидларга қарши самарали курашиш ҳамда маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









