Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Сирдарё вилояти ҳудудида 2025 йил якуни бўйича жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида йиғилиши бўлиб ўтди
2026-01-19 15:05:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов иштирокида 2025 йил сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилиш аввалида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Фарух Хайдаров томонидан 2025 йил давомида вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, содир бўлган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ахборот берилди. Йиғилиш танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди.
Вазир ўринбосари ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга, хизматга ва халқига садоқатли бўлиши лозимлигини таъкидлаб, 2026 йилда вилоятда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ишлар муҳокама қилиниб, ҳар бир йўналиш бўйича барча устувор вазифалар белгиланди.
Йиғилиш сўнгида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтиб, Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.









