Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатлари юзасидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-01-19 13:20:00 / Янгиликлар

Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 18 январь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Санжар Джабаров томонидан фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Айрим масалалар юзасидан эса фуқароларга қонуний тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар масъул хизматларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бундай қабуллар аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









