Сирдарё вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-01-19 11:25:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган фуқаролар иштирок этиб, ички ишлар органлари фаолиятига тааллуқли масалалар, шунингдек, шахсий ва ижтимоий муаммолари юзасидан ўз мурожаатларини билдирди.
Қабул жараёнида ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, фуқаролар билан бевосита очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди.
Шахсий қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Айрим масалалар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалдаги қонунчилик доирасида тегишли тавсиялар етказилди.
Шу билан бирга, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларни белгиланган муддатларда сифатли ва қонуний ҳал этиш учун масъул ижрочилар бириктирилди.
Бундай шахсий қабуллар аҳоли билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг муаммоларига бефарқ бўлмаслик ҳамда ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








