ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида Қуролли Кучлар ташкил топганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди
2026-01-17 11:55:00 / Янгиликлар

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34‑йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни“ муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу сана мамлакатимизда кенг нишонланиб, мамлакат тинчлиги, мустақиллиги ҳамда хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилиб келаётган барча хизматчиларнинг фидойилиги ва меҳнатини эътироф этиш учун муҳим ҳисобланади.
Тадбир аввалида ИИВ ўринбосари генерал-майор Мирзарахимов Боходир Йўлдошевич сўз олиб, мамлакатимиз Қуролли Кучларининг муҳим асоси бўлган ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, тизимни фуқароларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, ҳар бир ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни – олий бурчи деб биладиган, барча саъй-ҳаракатларини инсон қадри учун йўналтирган профессионал тузилмага айланганлигини алоҳида таъкидлаб, соҳада хизмат қилаётган барча ходимларга байрам билан чин юракдан қутлади.
Шунингдек, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларининг бир гуруҳ ходимларига “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борасида ҳамкасблари орасида алоҳида ўрнак бўлиб келаётган ҳамда самарали меҳнатлар, хизматда бир қатор эришилган ютуқларини учун бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи









