Жазони ижро этиш департаментининг хизматлари ўртасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан минифутбол бўйича «Департамент кубоги» мусобақаси ўтказилди
2026-01-14 15:15:00 / Янгиликлар

Жазони ижро этиш департаменти соҳавий хизматлари ўртасида «14 январь — Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан спортнинг мини-футбол тури бўйича «Департамент кубоги» мусобақаси ташкил қилинди.
Қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтган мусобақа иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, жамоавийлик руҳи ва иродасини намоён этди. Финал баҳсида муносиб ўйин кўрсатган департамент Ташкилий бошқарма жамоаси ғалаба қозониб, мусобақа кубогини қўлга киритди. Рақибидан бироз ортда қолган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси футболчилари 2-ўринни эгаллаган бўлса, Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси жамоаси эса 3-ўринга муносиб топилди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.
Тадбирда сўз олган департамент бошлиғи ўринбосари Абдувоҳид Имяминов шахсий таркибни байрам билан қизғин муборакбод этиб, бундай спорт байрамлари барча иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотиб, жамоалар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати



