Навоий вилояти ИИБ бошлиғи раислигида ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган йиғилиш ўтказилди
2026-01-13 09:40:00 / Янгиликлар

Ҳудудлардаги барқарорлик ва хавфсизлик — бугунги куннинг устувор вазифалардан бири. Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи раислигида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Видеоселектор шаклида ўтказилган мазкур йиғилишда барча шаҳар ва туман ИИБлари бошлиқлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, унда жамоат тартибини мустаҳкамлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, “қизил” ҳудудларда назоратни ошириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича режалар тузилди. Шунингдек, бу борада амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати






