Жиззах вилояти ИИБ раҳбарияти жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот ўтказди
2026-01-12 09:00:00 / Янгиликлар

Шахсий қабулда 40 нафар фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатлар масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди.
Хусусан, пулларини ундириш, қонунбузарларга чора кўриш, уй-жой ва мол-мулк можароси, фирибгарлик ҳамда тергов-суриштирувга оид масалаларга ечим изланди.
Қабулда асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал қилинишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилган ҳолатлар иш юритувга олинди.
Уларнинг ижроси юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланган ҳолда масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









